Жаҳон | 18:03 / 30.12.2020
6241
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусга қарши эмлаш қаерда қандай кечмоқда? Фоторепортаж

2020 йил охирига келиб инсоният коронавирусга қарши дастлабки вакциналарга эга бўлди. Қисқа муддат ичида турли компаниялар ва олимлар томонидан вакциналар ишлаб чиқилди.

Бир қатор мамлакатларда коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари бошлаб юборилди. Вакцинация қаерда қандай кечаётгани ҳақида қуйидаги фоторепортаж орқали танишишингиз мумкин.

 Фото: Yuki Iwamura / Reuters

Бруклиндаги қариялар уйи, Нью-Йорк, АҚШ. Мамлакатда вакцинация 14 декабрда бошланди. АҚШда Pfizer ва BioNTech ҳамда Moderna компаниялари вакциналаридан фойдаланилмоқда.

 Фото: Edgard Garrido / Reuters

Мехико, Мексика. Шифокорлар Pfizer/BioNtech вакцинаси билан эмланмоқда.

 Фото: Сергей Пивоваров / Reuters

Ростов-Дон, Россия. Ҳарбий хизматчилар «Спутник V» вакцинасини қабул қилмоқда. Вакцина августда рўйхатга олинган, декабрда оммавий вакцинация бошланди. 

 Фото: Hamad I Mohammed / Reuters

Манама, Баҳрайн. Мамлакатда 25 декабрдан бепул вакцинация бошланди.

 Фото: Omer Messinger / Getty Images

Arena Berlin эмлаш маркази, Берлин, Германия. Германияда 27 декабрдан оммавий эмлаш бошланган, биринчи навбатда кекса ёшлилар эмланади. 

Фото: Lisi Niesner / Reuters

Шифокор коронавирусга қарши эмланмоқда, Вена, Австрия.  

 Фото: Matteo Bazzi / Reuters

Миландаги ҳоспитал, Италия. Вакцинация 27 декабрда бошланди.

Фото: Aaron Chown / Getty Images

Челсидаги қироллик ҳоспитали, Лондон, Буюк Британия. Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 98 ёшли Жеймс Салливан эмланганидан сўнг.  

 Фото: Amir Levy / Getty Images

Шифокорлар эмланмоқда, Тел-Авив, Исроил. Мамлакатда эмлаш кампанияси 20 декабрда бошланди, биринчи бўлиб бош вазир Бинямин Нетаняху эмланди.

 Фото: Alkis Konstantinidis / Reuters

Афина, Греция. Навпакт митрополити Иерофей (Влахос) вакцинация қилинмоқда.

Мавзуга оид