«Қишлоқ қурилиш банк» Навоий вилоятида янги банк хизматлари марказларини очди
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» юридик ва жисмоний шахсларга қулай ва замонавий хизматлар кўрсатиш мақсадида Навоий шаҳрида 2 та ҳамда вилоятнинг олис ҳудудларидан бири Конимех тумани марказида янги банк хизматлари кўрсатиш марказларини очди.
Янги йил арафасида иш бошлаган ушбу масканлар мижозлар учун ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
Эндиликда аҳоли ҳамда корхона-ташкилотлар банк филиалларига бориш учун ортиқча вақт сарфламасдан янги марказларда хизматлардан фойдаланишлари мумкин.
Марказларда ҳар қандай тўловларни осон ва тез амалга ошириш, банкоматлардан фойдаланган ҳолда ўзлари истаганча нақд пул маблағларини олиш ҳамда шу каби кўплаб банк хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Ҳозирда республика ҳудудларида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг 27 та банк хизматлари марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Банк томонидан келгусида бундай марказлар тармоғини кенгайтириш режалаштирилган.
Бу эса кўрсатилаётган хизматлар оммабоплигини янада оширишга хизмат қилади.
«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Call-марказ: +99878 150-93-39
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram-канал: t.me/qqbank
Facebook: fb.com/official.qqb.uz
Instagram: @qqbnews
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022