Украина бош санитар врачи мамлакатда Россиянинг COVID-вакцинаси рўйхатдан ўтказилмаслигини айтди
Виктор Ляшконинг сўзларига кўра, Украина қатъий назорат сиёсатига эга мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган вакциналарни рўйхатга олишга қарор қилган.
Украина бош санитар врачи Виктор Ляшко мамлакатда Россиянинг “Спутник V” вакцинаси рўйхатдан ўтказилиши эҳтимолини рад этди. Украина фақат клиник тадқиқотларнинг учинчи босқичидан муваффақиятли ўтган вакциналардан фойдаланади, деб ёзди у ўзининг Facebook саҳифасида.
"Шунинг учун Украинада Россия вакцинаси давлат рўйхатидан ўтказилиши тўғрисидаги барча миш-мишлар ва сиёсий баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмайди", - деб таъкидлади у.
Ляшконинг қўшимча қилишича, бугунги кунда регуляторлар томонидан фойдаланишга рухсат берилган вакциналар бор.
"Шундан келиб чиқиб, Украина қатъий назорат сиёсатига эга мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган вакциналарни рўйхатга олишга қарор қилди", - деди у.
Аввалроқ Венгрия Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олишдан воз кечгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:28 / 17.11.2024
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:24 / 17.11.2024
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
14:00 / 16.11.2024