Ўзбекистон | 16:24 / 15.01.2021
17686
3 дақиқада ўқилади
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан 2021 йил 14 январ куни имзоланган 666-сонли қонунга асосан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган 175-8-моддага кўра, қуйидаги тўрт тоифа ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланди:
- давлат харидлари режаларини, шу жумладан режа-жадвалларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат харидларини амалга ошириш чоғида махсус ахборот порталига давлат харидлари бўйича эълонлар жойлаштириш тартибини, мажбурий муҳокама ўтказиш тартиби ва муддатларини ҳамда давлат хариди натижаларини жойлаштириш муддатларини бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) миқдорда жарима;
- давлат харидлари тўғрисидаги эълонларга ва харид ҳужжатларига қонунчиликда тақиқланган ҳамда рақобатни чекловчи ахборотни, ҳаволалар ва талабларни киритиш, харид ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда буюртмаларни шакллантириш тартибларини бузганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) миқдорда жарима;
- товарларни, ишларни ва хизматларни етказиб берувчиларни тендер ўтказиш йўли билан аниқлаш талабларини бузиш, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ товарларни етказиб берувчини, иш бажарувчини ва хизмат кўрсатувчини рақобатли харид усули воситасида аниқлаш белгиланган ҳолларда, давлат харидларини ягона етказиб берувчидан ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 345 минг сўмдан 4 млн 460 минг сўмгача) миқдорда жарима;
- давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда, давлат харидлари бўйича таклифларни қабул қилмаслик ёки таклифларни тақдим этиш муддатларини давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда қисқартириш, шунингдек таклифлар солинган конвертларни очиш ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача (4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача) миқдорда жарима солиш жазоси қўлланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аксилкоррупция агентлиги директори Акмал Бурхонов амалдаги қонун ҳужжатларига давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик масаласи киритилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:40 / 25.04.2023
Ўйинлар ичидаги “Президент совғаси” — вазирликнинг 13,5 млрд сўмга қиммат шубҳали хариди
11:13 / 18.04.2023
2022 йилда давлат харидларида 8 698 та рақобатга зид қонунбузилишлар аниқланган – Рақобат қўмитаси
18:45 / 27.03.2023
Февраль ойида давлат харидларини амалга оширишда 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган
20:14 / 14.02.2023