Жамият | 20:00 / 16.01.2021
10107
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда Миллий кино санъати ҳафталиги қандай ўтди?

Кино санъати инсоннинг диди ва маданиятини оширади. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўзбек миллий кино санъатини ривожлантиришга бўлган эътибор тобора кенгайиб бормоқда. Шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси билан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан юртимиз бўйлаб 11 январдан 11 февралга қадар “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” ойлиги ва унинг доирасида “Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги” кўтаринки руҳда ўтказилди.

Киноҳафталик давомида Ёшлар ижод саройида кино санъатини севувчи меҳмонлар иштирокида ҳафталикнинг очилиш маросими, эстрада юлдузлари томонидан шоу-концертлар, “Мен террорчи эмасман”, “Сумбул” фильмларининг илк намойиши барча ташриф буюрганларда ёрқин таассурот қолдирди.

Айниқса, “Ўзбекистон – бизнинг диёримиз” мавзусида болалар учун ташкил қилинган ижодий танлов ва мультфильмлар намойиши кичик меҳмонларга кутилмаган совға бўлди.

Дастур давомида 2021 йилнинг янги кинолойиҳалари бўйича питчинг ташкил этилиб, унда Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка», Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Бўйсунмас”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Мирмақсуд Охуновнинг “Сўнгги дарвеш”, Абдусамат Ғаниевнинг “Йиғламас” ва шу каби кинолойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтди.

Шунингдек, ёш киноижодкорларни қўллаш мақсадида жорий этилган питчинг тизими ҳам киноҳафталикнинг муҳим воқеасига айланди.

Юртимиз бўйлаб замонавий ва шинам кинотеатрларнинг сони ортиб бораётгани киноихлосмандларини янада хурсанд қилмоқда. Ҳафталик доирасида пойтахтимизда яна бир янги кинотеатр - “Riviera”нинг очилиш маросими ташкил этилди.

“Riviera” кинотеатри замонавий дизайни ва ўзининг жозибаси билан ҳар қандай томошабинни маҳлиё этади.

Ҳужжатли кино соҳасини янада ривожлантириш мақсадида “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Халқ юраги" номи остида суратга олиниши кутилаётган 24 қисмли туркум фильмлар лойиҳасининг яратилиши бўйича тақдимот ўтказилди.

Ўзбек кино санъатида суратга олинаётган бадиий фильмларнинг халқаро миқёсда катта ўринларни эгаллаши ва эътироф этилиши назарда тутилган ҳолда “Ипак йўли дурдонаси” номи билан Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш юзасидан халқаро экспертлар иштирокида конференция уюштирилди.

Кино соҳасида ҳам бошқа соҳалар каби устоз-шогирд анъанаси бардавом бўлса, шунингдек, профессионал мутахассислар кўмагида ёш киноижодкорларни тарбиялаш авлодлар алмашинувига туртки бўлади. Шу жиҳатдан киноҳафталикда Россияда хизмат кўрсатган артист, ўзбек томошабинларига “Барон” фильми билан яхши танилган маҳоратли актёр Фарҳод Маҳмудов, таниқли кинорежиссёр Али Ҳамроев ва Аюб Шаҳобиддинов, сценарист Шоира Ғиёсовалар иштирокида маҳорат дарсларининг ташкил этилгани ҳам ёшларда янада мотивация уйғотди.

“Ўзбеккино” тарихида илк маротаба ўтказилган кастинг эса ёш киноижодкорларга яна бир марта шижоат бағишлади.

wV4S180C5RtixpkWaKYkO8m7iDgsm8vT.jpg (1280×853)

Киноҳафталикнинг бешинчи куни Ёшлар ижод саройида ўзбек кино санъатининг ёрқин вакиллари, эстрада юлдузлари, киноижодкорлар пойига рамзий “қизил йўлак” тўшалди.

Ҳафталикнинг сўнгги куни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, атоқли режиссёр ва педагог Шуҳрат Аббосовни муносиб хотирлаш мақсадида агентлик раҳбарияти ва бир қатор киноижодкорлар, соҳа мутахассислари "Чиғатой" қабристонига ташриф буюриб, марҳумнинг қабрига гулчамбар қўйишди. Жорий йил устоз санъаткорнинг 90 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланади.

“Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги” доирасида вилоятларда ҳам ижодий учрашувлар, фильмлар намойишлари бўлиб ўтди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид