Жаҳон | 17:05 / 21.01.2021
5188
1 дақиқада ўқилади

Венгрия Евроиттифоқда биринчи бўлиб “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди

 Венгрия фармакология ва озиқ-овқат институти “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказган.

Фото: AP/ТАСС

Венгрия Евроиттифоқда биринчи бўлиб Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Ушбу маълумотни Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар фонди тасдиқлаган.

Хабар қилинишича, Венгрия фармакология ва озиқ-овқат институти “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказган.

"Шундай қилиб, Венгрия “Спутник V” вакцинасидан ўз ҳудудида фойдаланишга расман рухсат берган ЕИдаги биринчи давлат бўлди", - дейилади хабарда.

Мавзуга оид