ЖССТ 92 мамлакатга вакцина етказиб бериш учун Pfizer билан шартнома тузди
ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг маълум қилишича, шунингдек, AstraZeneca/Oxford COVAX доирасида 150 миллион доза вакцина етказиб бериши кутилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVAX дастури доирасида Pfizer/BioNTech билан коронавирусга қарши 40 миллион доза вакцина етказиб бериш бўйича шартнома тузди.
"Бугун Pfizer ва BioNTech COVAX билан 40 миллион доза COVID-19 вакцинасини етказиб бериш бўйича дастлабки шартномани имзолади. Дозалар 2021 йил давомида етказиб берилади", - дейилади компания хабарида.
Қўшимча қилинишича, дастлабки дозалар 2021 йилнинг биринчи чорагида етказилади.
Pfizer ва BioNTech вакциналар тенг тақсимланишини кўзда тутувчи COVAX ташаббуси доирасида 92 мамлакат учун нотижорат нархларида вакцина етказиб беради.
ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг маълум қилишича, шунингдек, AstraZeneca/Oxford COVAX доирасида 150 миллион доза вакцина етказиб бериши кутилмоқда.
У коронавирусга қарши вакцина тақсимланиши февралда бошланишини билдирди. Бу йил дастур доирасида икки миллиард доза вакцина етказиб бериш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024