Ўзбекистон | 18:22 / 28.01.2021
20727
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда қалбаки пуллар ёқиб юборилди

2020 йилнинг 1 октябрь куни Т.Ш. ўзининг жиноий шериги К.Х. ҳамда Қирғизистон фуқароси бўлган “Ҳожи” исмли шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Фарғона шаҳрида “Ҳожи”нинг “Жаъфар” исмли танишидан 8 минг АҚШ доллари эвазига жами 20 минг доллар миқдоридаги қалбаки пулларни сотиб олган. 

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Мажбурий ижро бюроси хабарига кўра, улар Тошкент вилоятидан Сирдарё вилояти томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Ширин шаҳар ЙПХ постида ушланган ва 20 минг доллар миқдоридаги қалбаки пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман суди томонидан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят кодексининг 25,176-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланган К.Х. ва бошқаларнинг жиноят иши бўйича далилий ашё сифатида олинган қалбаки 20 минг долларни тегишли тартибда йўқ қилиш тўғрисида суд қарор чиқарган. 

Туман МИБ томонидан бу вазифа жорий йилнинг 28 январ куни амалга оширилди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид