Ўзбекистон | 10:09 / 30.01.2021
6739
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Германия ўртасида махфий ахборотни алмашиш тўғрисида битим тасдиқланди

Президентнинг 2021 йил 21 январдаги ПҚ-4958-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси ҳукумати ўртасида махфий ахборотни алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Norma’нинг ёзишича, битим 2019 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган. Давлат хавфсизлик хизмати битимни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.
 
Ташқи ишлар вазирлигига Германия томонига битим кучга кириши учун Ўзбекистон томонидан зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани юбориш топширилган.
 
Ҳужжат 22.01.2021 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид