Қирғизистон коронавируснинг учинчи тўлқинига тайёргарлик кўрмоқда
Қирғизистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Элвира Сурабалдиева коронавирус бўйича илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари билан йиғилишда коронавируснинг учинчи тўлқинига тайёргарлик кўриш топшириғини берди.
Қирғизистон ҳукумати мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига коронавирус инфекциясининг эҳтимолий учинчи тўлқинига тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берди.
"Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигига коронавирус инфекцияси тарқалишининг эҳтимолий учинчи тўлқинига тўлиқ тайёргарликни таъминлаш бўйича топшириқ берилди", - дейилади мамлакат ҳукумати хабарида.
Ҳукумат матбуот хизматининг маълумот беришича, Қирғизистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Элвира Сурабалдиева коронавирус бўйича илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари билан йиғилиш ўтказди.
Тиббиёт муассасаларида етарлича асосий ва захира жойлар тайёрлаб, шифокорларни коронавирус профилактикаси ва даволаш бўйича ўқитиб ҳамда қайта ўқитиб, эҳтимолий учинчи тўлқинга тўлиқ тайёргарлик кўриш лозим, деди Сурабалдиева.
Унинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш масаласи бўйича ишни давом эттириши лозим.
Охирги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтириш бўйича 84,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 1412 киши касалликдан вафот этган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024