Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқаришга рухсат берилди
Автомобил эгаси ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатни олиб юриши кифоя.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги қонунга кўра, автомобил эгалари транспорт бошқараётган чоғида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёнларида олиб юришлари шарт эмас.
Улар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни олиб юриши кифоя. Автомобил эгаси тўғрисидаги бошқа барча маълумотларни полиция ходими планшети орқали кўриб туради.
Қонунчиликдан шунингдек, автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасиз бошқарганлик учун жавобгарлик чиқариб ташланди.
Мавзуга оид
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024