Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий жамоасининг Дубайдаги йиғинида иштирок этмайдиган бўлди
Дубай амирлигида ўқув-машғулот йиғини бошлаган Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида ўзгариш кузатилди.
ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Одил Aҳмедов «Тианжин Теда» клуби томонидан Хитой мамлакатига чақирилганлиги сабабли, у Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинида қатнаша олмайдиган бўлди. «Локомотив» клуби ҳужумчиси Темурхўжа Aбдухолиқов эса Туркиядан БААга келиб миллий жамоа ихтиёрига қўшилди.
Вадим Aбрамов мураббийлигидаги миллий жамоамиз бугун, 9 февраль куни тонгда соҳил бўйида тикланиш машғулотларини ўтказди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда 12 февраль куни «Зенит», 15 февралда Иордания миллий жамоаси, 17 февраль куни эса «Шахтёр» Солигорскка қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Вадим Абрамов бошқарувидаги жамоа 18 февраль куни Тошкентга қайтади.
Мавзуга оид
22:01 / 17.09.2024
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Парагвай билан ўйинда мағлубиятга учради
18:42 / 11.09.2024
Ким қандай ўйнади? Миллий жамоанинг дастлабки икки ўйинига назар
20:58 / 10.09.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон сафарда Қирғизистонни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди
14:25 / 07.09.2024