IKEA бренди остида Тошкент вилоятида мебел фабрикаси қурилиши мумкин
Чирчиқда қурилиши режалаштирилган фабрика лойиҳасининг умумий қиймати 52 миллион доллар бўлиши кутилмоқда.
Мебел ва уй жиҳозлари ишлаб чиқариш ҳамда сотиш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири – IKEA Тошкент вилоятида инновацион мебел ишлаб чиқариш фабрикасини қуради. Бу вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли инвестиция лойиҳалар дастурида белгиланган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобуловнинг Kun.uz’га маълум қилишича, янги завод ер майдони 5,5 гектарни эгаллаши, унинг йиллик мебел ишлаб чиқариш қуввати 3,2 минг донани, маҳсулот қиймати эса 17 миллион долларни ташкил этиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 52 миллион доллар бўлиб, унинг қарийб 42 миллиони хорижий инвестиция ҳисобига тўғри келади. Фабрика очилгач, 320 та янги иш ўрни яратилиши режа қилинган. Лойиҳанинг ишга тушиш муддати 22 ой қилиб кўрсатилган.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишгани хабар қилинганди. Тақдимотда Тошкент вилоятида бу йил умумий қиймати 1,6 миллиард доллар бўлган 355та лойиҳа ишга туширилиши режа қилингани қайд этилган. Шунингдек, 187та янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилгани айтилган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024