Одамлар ўз фикрларини баён қилишдан тортинмаяпти – АҚШ элчиси Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Тошкент шаҳридаги 295-мактабда Навоий таваллуди ва америкалик педагогларни кутиб олиш мақсадида ташкил қилинган учрашув чоғида Kun.uz мухбирининг саволларига ҳам жавоб берди.
- Олий таълим, яъни университет ўқитувчиларига оид лойиҳалар ҳам бўладими?
- Ҳа, лойиҳаларимизнинг айримлари университет даражасида, хусусан, педагогика соҳасида амалга оширилмоқда. АҚШдан келган бир неча мутахассисларимиз университетларга жойлашадилар ва улар инглиз тили факультетларида фаолият юритадилар.
- Ўзбекистонга келганингиздан бери нималар ўзгарди?
- Мен бу ерга (Ўзбекистонга) келганимдан бери рўй берган энг катта ўзгариш, эҳтимол, одамларнинг ўз фикрларини очиқ баён қилишга истаклари ошди. Бу доим бўлган, лекин ижтимоий тармоқлар, матбуот ва ҳатто кўчада ҳам одамлар кўпроқ фикрларини билдирмоқдалар. Одамлар ўз туйғу ва ўйларини кўпроқ ифода этмоқдалар.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024