Сирдарёда алиментдан қарздорлиги бўлган 6 мингдан ортиқ кишининг четга чиқиши чекланди
Сирдарё вилоятида алиментдан қарздорлиги бўлган 6 мингдан ортиқ кишининг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири МИБ вилоят бошқармасига асосан хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Сирдарёда алимент тўловидан қарздорлиги бўлган 6 078 нафар шахснинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди. Бугунги кунда вилоятда алимент ундириш билан боғлиқ жами 12 033та ижро ҳужжатидан 3 838таси тамомланган.
«Қолаётган 8 мингдан ортиқ ижро ҳужжати бўйича маҳалла вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш чоралари кўрилмоқда.
2020 йилда 226 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан суд қарори билан маъмурий қамоқ тарзидаги жазо чораси қўлланилган. Бу чорадан кейин ҳам 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламагани учун 8 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган», — дейди МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жавлон Жабборов.
Қайд этилишича, 2020 йил якуни билан бошқарма томонидан жами 256,3 млрд сўм давлат фойдасига ундирилган. Ундирилган маблағларнинг 50 фоизи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳамда аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Шундан келиб чиқиб, 2020 йил декабр ойи давомида давлат фойдасига ундирилган 3 млрд 800 млн сўм маблағдан тенг ярми - 1 млрд 400 млн сўми эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши таъминланган. Яъни, «Темир дафтар» учун 500 млн, «Аёллар дафтари» - 500 млн ва «Ёшлар дафтари» учун 400 млн сўм ажратилади.
Аввалроқ, Наманганда алиментдан қарздорлиги бўлган 20 мингга яқин шахснинг четга чиқиши чеклангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
18:31 / 23.09.2024