Жаҳон | 23:19 / 14.02.2021
39213
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг одамга юқишининг энг юқори эҳтимолга эга версияси маълум қилинди 

Катта эҳтимоллик билан коронавирус одамга кўршапалаклардан ўтган. Бундай фикрни ЖССТ мутахассиси Питер Дасзак The New York Times нашрига берган интервьюсида билдирди. 

Фото: Global Look Press/Klaus-Dietmar Gabbert

Дасзакнинг фикрича, коронавирус дастлаб Жануби-Шарқий Осиё ёки Жанубий Хитойда кўршапалакларда пайдо бўлган. Сўнгра вирус кўршапалакдан ёввойи ҳайвонлар фермаси ишчиларидан бири ёки у ерда боқилувчи жонзотлар - бўрсиқ, сассиқкузан, енотсимон ит ва циветага юққан бўлиши мумкин.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ЖССТ мутахассислари ва хитойлик тадқиқотчиларнинг биргаликдаги муҳокамаси давомида коронавируснинг одамга ёввойи ҳайвонлардан оралиқ тур орқали юққани версияси энг кўп қўллаб-қувватлов олган. 

Дасзакнинг айтишича, ЖССТ экспертлари Хитойга ташриф вақтида баъзи беморларнинг шахсий ишларини ўрганиб чиқиш учун беришни сўрашган, бироқ рад жавоби олишган, чунки Хитойда “беморларнинг тиббий маълумотлари ўта махфий маълумот” ҳисобланади. 

Мавзуга оид