Тайёр кийим-кечаклар экспорти 30 фоизга ошди — Статқўм
Ўзбекистон 2020 йилда қиймати 459,3 млн долларга тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилди. Давлат статистика қўмитасига кўра, бу – 2019 йилга нисбатан 30 фоизга кўп.
Ўтган йили Ўзбекистон тайёр кийим-кечакларни энг кўп экспорт қилган давлатлар қуйидагилар бўлган:
- Россия – 247,2 миллион;
- Қирғизистон – 170,6 миллион;
- Қозоғистон – 17,5 миллион;
- Украина – 4,9 миллион;
- Тожикистон – 4,8 миллион;
- Молдова – 2,6 миллион;
- Беларуссия – 2,3 миллион;
- Италия – 2 миллион.
Экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг кўп улуши Андижон (143,6 млн доллар) ва Тошкент (102,7) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (55,6) ҳиссасига тўғри келган.
Статқўмга кўра, Ўзбекистон 2020 йилда 70та хорижий давлатга қиймати 1,9 миллиард долларга тенг тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
2019 йилга нисбатан олганда, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 295,3 миллион долларга ошган.
2020 йил мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг энг кўп қисми Россия (655,5 млн доллар), Хитой (438,2), Қирғизистон (283,9) ва Туркия (206,1) давлатларига экспорт қилинган.
Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги пахта толаси экспорти 65,35 фоизга қисқариб, 78,87 миллион долларини ташкил қилган. Экспорт ҳажми камайиши пахта хомашёсидан юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтириш кўзланаётгани билан изоҳланган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 2019 йилда Япониянинг Nikkei Asian Review нашрига берган интервьюсида пахта толасини экспорт қилишни тўхтатиш ҳақида фикр билдирган. У ўшанда 2025 йилга бориб Ўзбекистон йилига 8 миллиард доллар миқдордаги тўқимачилик махсулотларини экспорт қилишни режалаштирганини айтиб ўтганди.
Мавзуга оид
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
09:40 / 09.09.2024