Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2та Airbus А320-200 самолётини ижарага олди
Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines хусусий авиакомпанияси Air Lease Corporation компаниясидан 2та Airbus А320-200 самолётини узоқ муддатга ижарага олди.
АҚШнинг Air Lease Corporation компанияси Ўзбекистоннинг Qanot Sharq Airlines хусусий авиакомпаниясига 2та Airbus А320-200 самолётларини ижарага берганини маълум қилди.
Компания расмий сайтида хабар берилишича, самолётларни 2021 йилнинг март ойида етказиб бериш режалаштирилган.
«Биз Qanot Sharq Airlines ижроия жамоаси билан яқиндан ҳамкорлик қилдик ва дастлабки иккита самолётни ижарага бериш орқали биринчи ўзбек стартап авиакомпаниясини ишга туширишда иштирок этишдан жуда хурсандмиз», деб таъкидлаган Air Lease Corporation компаниясининг маркетинг бўйича вице-президенти.
Qanot Sharq Airlines ҳудудий аэропортлардан Истанбул, Анқара (Туркия), Дубай (БАА), Жидда, Мадина (Саудия Арабистон), Москва, Санкт-Петербург (Россия Федерацияси) ва Олма-ота (Қозоғистон) йўналишларида авиақатновларни амалга оширади.
Компания 1998 йилда рўйхатга олинган ҳамда юк ва йўловчи авиаташувларига ихтисослашган. 2003 йилдан 2012 йилгача компания «Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан Ил-76 самолётларини ижарага олган ва Ўзбекистондаги биринчи хусусий авиакомпания ўлароқ ўз чартер рейсларини амалга оширган. Компания 150 мингдан ортиқ йўловчи ташиган. Барча Ил-76 самолётлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига ўтказилгач, компаниянинг эксплуатантлик сертификати тўхтатилган.
Kun.uz мухбири билан суҳбатда компания таъсисчиси Носир Абдуғаффоров ҳудудий техника ишлаб чиқарувчи учта етакчи – Embraer (Бразилия), Bombardier (Канада) ва Sukhoi (РФ) компаниялари билан учрашувлар ўтказилиб, парвозлар географияси, парвоз жадвали ишлаб чиқилиши режалаштирилаётганини маълум қилганди.
Россия матбуотида Qanot Sharq «Гражданские самолети Сухого» компанияси билан учта Sukhoi Superjet 100 самолёти етказиб бериш бўйича шартнома тузгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу хабарларни копмания раҳбари рад этиб, шунчаки қизиқиш бўлгани, ҳеч қандай шарнома ва битимлар тузилмаганини айтганди.
Мавзуга оид
13:29 / 19.10.2024
Boeing’дан ва Airbus’гача: Дунёнинг энг йирик авиасозлик компаниялари
20:39 / 15.06.2024
Boeing ва Airbus самолётларида сохта сертификатланган қисмлар ишлатилган – ОАВ
11:26 / 25.04.2024
Канада Airbus’га Россия титанидан фойдаланишга рухсат берди
21:43 / 03.11.2023