Самарқанддан олиб қочилган «Nexia-2» Сирдарёда бетон тўсиққа урилди
Самарқанддан олиб қочилган «Nexia-2» автомашинаси Сирдарё тумани ҳудудида жойлашган ЙПХ маскани олдида бетон тўсиққа урилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, 14 февраль куни Жомбой тумани ИИБга шу тумандаги «Гулистон» МФЙда яшовчи 65 ёшли У.Н. мурожаат қилиб, хонадонида ижарада турувчи 21 ёшли У.Р. «Nexia-2» автомашинасини олиб қочганини хабар қилади. Мурожаатда маълум қилинишича, У.Р. уй эгасини хоналардан бирида бўлганида устидан қулфлаган ва автомашинани олиб қочиб кетган.
Шундан сўнг ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув натижасида У.Н.га тегишли «Nexia-2» Сирдарё тумани ҳудудида йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ҳолатда топилган. У.Р. ҳодиса жойида ушланган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, У.Р. гумон қилинувчи тариқасида терговга жалб қилинган. Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024
Самарқандда ОИИБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши ўтказилади
17:12 / 13.09.2024
Самарқандда мактабда қарта ўйнаган директор ишдан олинди
22:29 / 12.09.2024