Кунига миллиардлаб ишлатилган ниқоб – бу чиқиндими ёхуд фойдали ашё?
БМТ бир марталик ниқобларнинг улкан ададини «токсик муаммо» деб атади – уларнинг 75 фоизи чиқиндихоналарга тушади. Бироқ олимлар улардан қайта фойдаланиш устида бош қотиришмоқда.
Керагидан ортиқ ниқоб
Ишониш қийин, лекин тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, инсоният бир кунда 6 миллиард 800 миллион дона бир марталик ниқоб ишлатяпти. Бу рақамларда ноаниқлик бўлиши эҳтимоли юқори - кўпчилик бир ниқобни ҳафталаб, баъзан ойлаб ишлатиши ҳам мумкин. Лекин кунига 1 миллиард дона ниқоб ишлатилаётган бўлса ҳам – бу сайёра учун ҳалокатли муаммо.
БМТнинг ўтган йили июнидаги ҳисоботида айтилишича, «токсик муаммо» шаклланмоқда, ниқоблар ва пандемия билан боғлиқ бошқа материалларнинг 75 фоизи чиқиндихоналар ва уммонга ташланмоқда. Бу эса яқин вақтлар ичида жуда ёқимсиз ва кенг қамровли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Жаҳон миқёсидаги бу муаммонинг охири ҳозирча кўринаётгани йўқ. Ундан ташқари, айрим давлатларда енгил ниқоблар ўрнини анча зич ва оғирроқ шахсий ҳимоя воситалари эгалламоқда – утилизация қилиш муаммоси янада долзарб кўриниш олади.
Йўл қурамизми?
Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги RMIT университети тадқиқотчилари бир марталик ниқоблардан йўл қуриш учун фойдаланса бўладиган технология яратишди. Улар тайёрлаган материал Science of the Total Environment журналида чоп қилинди.
Асосий натижа – бу технология майдаланган ниқобларни биноларни бузишдан қолган бетон чиқиндилари билан аралаштира олиш. Янги материалдан йўл қурилишида фойдаланиш мумкин. Бунда йўл ҳатто мустаҳкамроқ ва умри узоқроқ бўлади.
Ғоя бироз ғалати кўриниши мумкин, лекин олимларнинг таъкидлашича, тўрт қатламда қуриладиган йўлнинг камида икки қатлами бетон чиқиндилар ва майдаланган ниқоблар аралашмасидан қурилиши расо ақлга тўғри келадиган иш.
Айни дамда RMIT университети ходимлари кенг қамровли синовлар ўтказиш учун тижорий ҳамкор қидиришмоқда.
Солиштириш учун: 2018 йилнинг 11 сентябрида Нидерландияда инновацион экологик технологиялар соҳасида дунёдаги илк пластик йўл очилганди. 30 метрлик велосипед йўли тўлиғича пластик буюм қолдиқларидан қурилган – унинг қурилиши учун 500 минг бутилка қопқоқлари ёки 218 минг пластик стакан чиқиндисига тенг пластик ишлатилган.
Мавзуга оид
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024
Австралиядаги пляждан топилган сирли шарлар таркиби маълум бўлди
19:11 / 07.11.2024
Австралия ҳукумати 16 ёшгача бўлган болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи
13:20 / 30.10.2024