Ўзбекистон | 08:00 / 25.02.2021
6877
1 дақиқада ўқилади

ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

Фото: KUN.UZ

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси барча йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, республика ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин совиганлиги айни вақтларда музламаларни юзага келтирмоқда. Шу сабабли ҳайдовчилардан:

  • заруратсиз транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликни;
  • зарурат билан чиққан вақтда ҳам белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишни;
  • газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликни; 
  • пиёдаларга эътиборли бўлишни, пиёдалардан эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликни;
  • барча автомобил йўлларида, шаҳарлар марказларида, айниқса довон йўлларида етарлича паст тезликда ҳаракатланиб, эҳтиёткор бўлиш сўралган. 

«Яна бир бор заруратсиз автотранспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини сўраймиз», дея якунланади маълумот.

Мавзуга оид