Жамият | 15:08 / 05.03.2021
7219
4 дақиқада ўқилади

“Онажон, ўлишни хоҳламайман” – Гематология шифохонасидаги болалар ноласи

Бир фарзандни улғайтириш қанчалик машаққат. Лекин унинг ўйнаб-кулиб юрганини кўриш инсонга чексиз шукрона, иштиёқ бағишлайди. Фарзанднинг дардмандлиги сабаб келадиган азобни эса ҳеч нарсага тенглаб, ўхшатиб бўлмайди. Оққон – номининг ўзи билан қўрқувга соладиган касаллик. Бу оналарнинг ҳар дақиқаси шу қўрқув ичида ўтади.

“Ҳам болам, ҳам эрим бемор. Битта ўзим амаллаяпман”

Отамурод 14 ёшга кирди. Хасталик уни ҳолдан тойдирган. Тезроқ тузалиб мактабга боришни, тенгдошлари қатори яйраб юришни чин дилдан истайди. “Боламнинг аҳволи оғирлашиб икки ой юролмай қолди. Турмуш ўртоғим шу ерга қатнай-қатнай касалга чалиниб операцияни бошдан ўтказди. Ҳозир битта ўзим амаллаб турибман”, – дейди онаси Мастура Йўлдошева.

 Отамурод Эргашевга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 1797 5388 онаси Мастура Йўлдошева номида

Сбербанк: 5469 1600 1869 7388 қариндоши Назокат Норова номида

Виза: 4187 8000 0022 7298 онаси Мастура Йўлдошева номида

Телефон: +998931402970 (онаси)

“Оққонни эшитиб, эр-хотин шокка тушиб қолдик”

Фарғоналик Муҳаммадризо оилада ёлғиз фарзанд. Онасига машина олиб беришни орзу қиладиган болакайнинг умри оққон сабабли анчадан бери шифохоналарда ўтмоқда. Ота-онаси бундан ниҳоятда тушкунликка тушиб қолишган. Онаси Обидахон опанинг айтишича, бир неча йил аввал бир фарзандидан айрилган. Энди ўғлининг бетоблиги уларни қўрқитмоқда. Ўз вақтида даволаниш курсларини олишда моддий етишмовчилик сабаб қийналиб қолишган.

 Муҳаммадризо Умаралиевга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0424 6088 1401 отаси Ҳайдаров Уммат номида

Сбербанк: 4187 8000 0064 8147 таниши Ихтиёр Раҳимов номида

Халқ банки: 8600 0604 8662 0884 онаси Обидахон Дўстматова номида

Телефон: +998903708281 (онаси)

Одинахоннинг тузалиши учун маблағ керак бўляпти

Одинахонга бир йил аввал оққон ташхиси қўйилган. “Қизимнинг оёқ-қўллари ишламай қолганди. Шишиб кетиб, гапиролмай қолди. Қўлимиздан келган барча имкониятни ишга солдик, қариндошлар ёрдам беришди, қарз олдик. Ҳар хил ҳолатларни кўрдик: оғирлашиб қолган болалар, ўлим ҳолатларини ҳам. Жуда қўрқдик. Худога шукур, шунчалик яхши бўлди. Янаям тузалиши учун маблағ керак бўляпти-да”, – дейди онаси Муаззамхон йиғлаб.

Одинахон Шариповага оид маълумотлар:

Миллий банк: 8600 0204 7464 3744 отаси Расулжон Шарипов номида

Сбербанк: 4216 7214 9616 5937 қариндоши Фаррух Йўлдошев номида

Ҳумо: 9860 1201 6745 1703 онаси Муаззам Шарипова номида

Телефон: +998941640091 (отаси)

 “Аяжон, ўлишни хоҳламайман, яшагим келяпти...”

Фарғоналик Гулрух опа икки фарзандни ёлғиз катта қиляпти. Ҳозирда дардга чалинган қизи билан елкама-елка азоб тортмоқда: “Қизимдан айрилиб қоламанми, деб ўйладим. Ёрдам берадиган инсоним йўқ эди. Ҳар сафар кимё терапия муолажалари олганда оғриқлардан қийналиб кетади. “Аяжон, ўлишни хоҳламайман. Менинг ҳам бу дунёда яшагим келади”, – деб йиғлайди”. Раънохон бу касалликни енгиш учун астойдил ҳаракат қиляпти, фақат унга яхшиларнинг кўмаги зарур.

Раънохон Назировага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0423 2187 1450 онаси Гулрух Ахунжанова номида

Сбербанк: 4276 0300 1567 4332 қариндоши Абдурашид Қодиров номида

Виза: 4187 8000 0027 9521 онаси Гулрух Ахунжанова номида

Телефон: +998911234527 (онаси)

Ўзбек халқи азалдан эҳсонсевар халқ ҳисобланади. Қуръони Каримда эҳсоннинг фазилати ҳақида айтилар экан, эҳсон қилувчиларга юксак савоб-мукофотлар берилиши ҳақида кўп таъкидланган. Шундай юксак мукофотлар эгаси бўлиш ҳаммамизга насиб этсин!

Гулмира Тошниёзова тайёрлади,
тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.

Мавзуга оид