Спорт | 18:07 / 06.03.2021
15326
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» - Ўзбекистон Суперкубоги-2021 соҳиби

Самарқандда минглаб мухлислар қаршисида ёмғир остида ўтган Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида «Пахтакор» ўз тарихида илк марта ушбу совринга эга чиқди.

Самарқанддаги баҳс кучли ёмғир остида ўтганига қарамай, ўйингоҳда нафақат Самарқанд балки Қашқадарё ва Тошкентдан ҳам кўплаб мухлислар ташриф буюрди. 

Учрашувнинг 51-дақиқасида Драган Черан томонидан киритилган гол «Пахтакор»га мавсумдаги илк совринни келтирди. 

Ўзбекистон Суперкубоги.
«Пахтакор» - «Насаф» - 1:0

Самарқанд, Динамо стадиони.
Бош ҳакам: Вадим Агишев 
Голлар: Драган Черан, 51
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов, 8.Азиз Турғунбоев, 9.Эрен Дердийўқ (19.Шароф Муҳитдинов, 79), 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (17.Шерзод Темиров, 89) , 34.Фаррух Сайфиев.

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (15.Жўрабек Маннонов, 60), 6.Муродбек Хўжамбердиев (50.Шохмалик Комилов, 79), 19.Ҳусайн Норчаев, 20.Суҳроб Нуруллоев (14.Шокир Йўлдошев, 46), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.

Мавзуга оид