Баффет бойлиги 100 миллиард доллардан ошган олтинчи олигарх бўлди
Миллиардер Уоррен Баффетнинг бойлиги 100 миллиардлик довондан ўтди – энди Forbes рўйхатида бундай кўрсаткичга эришганлар сони 6 нафарга етди. Баффетнинг инвестиция ширкатининг акциялари бу йил 15 фоизга қимматлади.
Шундай қилиб, Баффет бойлиги 100 миллиард доллардан ортган олтинчи тадбиркор. Ундан ташқари, Amazon эгаси Жефф Безос (179,6 млрд доллар), Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск (165,1 млрд доллар), Dior ва Louis Vuitton хўжайини Бернар Арно (158,5 млрд доллар) ҳамда Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс (125,6 млрд доллар) шундай натижага эришишган.
Баффетнинг Berkshire Hathaway компанияси 2021 йилни жуда яхши бошлади, дея эътироф этади Bloomberg. А тоифадаги компания акциялари бу йил 15 фоизга қимматлади ва АҚШнинг S&P 500 индексидаги энг йирик компанияларнинг капитализациясини ортда қолдирди. Бунга Berkshire’нинг ўз акцияларини сотиб олгани сабаб бўлди. Компания ўз акцияларини сотиб олиш учун ўтган йили рекорд миқдордаги 24,7 млрд ва 2021 йилнинг февралида 4,2 млрд доллар сарфлади, деб ёзади агентлик ўз ҳисоботида.
Баффет бойлигининг бир қисмини хайрияга ажратганини ҳисобга олсак, 100 млрд долларлик маррани босиб ўтиш янада долзарброқ кўриниш олади. 2006 йилдан бери у қиймати 37 млрд долларга тенг акцияларини эҳсон қилган. Ундан ташқари, у Билл Гейтс билан биргаликда The Giving Pledge (Ҳадя қилиш қасами) лойиҳасини ишга туширган бўлиб, лойиҳага қўшилмоқчи бўлганлар ўз бойлигининг камида ярмини хайрияга сарфлаши керак бўлади.
Мавзуга оид
22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди
23:01 / 23.01.2023
Forbes Американинг энг саховатли миллиардерлари рейтингини тақдим қилди
18:38 / 18.06.2022
Миллиардер Баффет билан бирга овқатланиш ҳуқуқи 19 млн долларга сотилди
18:21 / 22.11.2021