Ўзбекистон | 19:04 / 14.03.2021
8972
1 дақиқада ўқилади

Хонободда 42 нафар боқувчисини йўқотган оила фарзандларига хатна тўйи ташкил этилди

Фото: KUN.UZ

Миллий қадриятларимиздан бўлган Наврўз байрами арафасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида чин етим ва боқувчисини йўқотган оила фарзандларига алоҳида эътибор қаратилди. Туман тадбиркорлари ҳамда "Эзгу мақсад сари" ҳомийлик гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбирда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Вилоят ҳокими томонидан 42 нафар хатна тўйи ўтаётган болажонларга 1 миллион сўмдан, тадбирда иштирок этаётган эҳтиёжманд оилаларнинг 127 нафар фарзандларига эса 500 минг сўмдан пул маблағлари берилди. Ҳомийлар томонидан болажонларга велосипедлар ва китоблар совға қилинди.

Мавзуга оид