Ўзбекистон | 08:11 / 17.03.2021
12343
2 дақиқада ўқилади
Кластерлар соҳасидаги тизимли муаммолар айтилди. Улардан бири - фермерларнинг мажбурий тартибда бириктирилиши
Вазирлар Маҳкамасининг “Агросаноат кластерлари мақоми ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республика бўйича жами 345та агросаноат кластерлари мавжуд бўлиб, уларга жами 1 млн 201 минг гектар ер майдонлари бириктириб берилган.
Маълум қилинишича:
- пахта-тўқимачилик кластерлари - 97та, бириктирилган ер майдони 927 068 гектар;
- ғаллачилик кластерлари 77та, бириктирилган ер майдони 142 800 гектар;
- мева-сабзавотчилик кластерлари 147та, бириктирилган ер майдони 122 394 гектар;
- шоличилик кластерлари 16та, бириктирилган ер майдони 8 060 гектар;
- бошқа кластерлари 8та, бириктирилган ер майдони 1 150 гектар.
Таъкидланишича, амалда фаолият юритаётган кластерлар таҳлили соҳада қуйидаги тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатган:
- соҳани тартибга солувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас;
- кластерлар ҳуқуқий мақоми норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилмаган;
- кластерлар ташкил этиш, уларни танлаб олиш мезонлари, шунингдек, уларга ерларни ажратишнинг ягона ва шаффоф механизмлари мавжуд эмас;
- фермерларнинг кластерларга мажбурий тартибда бириктирилиши натижасида нотенг шартномавий муносабатлар шаклланган, фермерларда ўз маҳсулотларини сотишда харидорни танлаш имконияти мавжуд эмас;
- кластерлар ерларини олиб қўйиш ва фаолиятини тугатиш, фермерлар билан тузган шартномаларини бекор қилиш қонунчиликка зид маъмурий усуллар орқали ҳал этилмоқда;
- кластерлар мажбуриятлари бажарилиши ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилиш механизми мавжуд эмас;
- инвестицион мажбуриятлар бажарилмаслиги орқали ерлари олиб қўйилиши натижасида ерга амалда киритилган инвестицияни қайтаришда юзага келадиган муаммолар ечими мавжуд эмас;
- кластер мақомини олганлик учун тадбиркорларни рағбатлантириш механизмлари мавжуд эмас, масалан, солиқ имтиёзлари ёки давлат бюджети маблағлари ҳисобидан муҳандислик-коммуникация объектларини ўрнатиш ёхуд ерларни ажратиш;
- амалдаги қонунчиликда мавжуд кластерлар учун ягона солиқ имтиёзлари мавжуд эмас.
Қарор лойиҳасида агросаноат кластерлари мақоми ва улар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 20.09.2024
Пахта нархи: Фермерлар ва кластерлар ўртасидаги шартномалар фермерларнинг зарарига ўзгартирилмоқда
12:49 / 05.09.2024
Қашқадарёда пахта тўқимачилик кластерлари 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олган
14:04 / 12.07.2024
Пахта тўқимачилик ва ёғ-мой кластерлари томонидан 20 млрд сўм асоссиз даромад олинган – Рақобат қўмитаси
21:34 / 21.06.2024