Ўзбекистон | 07:56 / 17.03.2021
5561
1 дақиқада ўқилади

Навоийда маст пиёда автоҳалокат қурбонига айланди

Навоий вилояти Навбаҳор туманида маст ҳолатдаги пиёдани «Nexia» машинаси уриб кетди. Бу ҳақда Kun.uz'га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, 15 март куни соат 20:30ларда Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтган 4Р-63 автомобил йўлининг 86-километрида 26 ёшли ҳайдовчи «Nexia» машинасини бошқариб келаётиб, тўсатдан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган 50 ёшли фуқарони уриб юборган. Фуқаро ўта маст ҳолатда бўлгани аниқланган.

Автоҳалокат оқибатида пиёда ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, ЙТҲ сабаблари ўрганилганда йўлга тунги ёритиш чироқлари ўрнатилмагани маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Хатирчи туманида 42 ёшли, Конимех туманида 58 ёшли фуқаро автоҳалокат туфайли вафот этган эди.

Мавзуга оид