Ўзбекистон | 13:01 / 18.03.2021
3999
3 дақиқада ўқилади

Атом энергияси соҳасида ишлайдиган ходимларни синовдан ўтказиш тартиби эълон қилинди

Фото: APF

Вазирлар Маҳкамасининг “Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, билимларини синовдан (аттестация) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, лойиҳани ишлаб чиқишда Беларус, Корея, Канада, Россия ва Япониянинг ушбу йўналишдаги ҳужжатлари ўрганиб чиқилди.

Қарор лойиҳаси билан:

  • ходимлар билимини синов (аттестация)дан ўтказишни махсус ваколатли органда (Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси), унинг ҳудудий бошқармаларида, кон-техника инспекцияларида ташкил этиладиган аттестация комиссияларида ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслардаги аттестация комиссияларида бирламчи, даврий ёки навбатдан ташқари кўринишларда амалга ошириш тартиби;
  • махсус ваколатли органда, унинг ҳудудий бошқармаларида, кон-техника инспекцияларида ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларда ташкил этиладиган аттестация комиссиялари таркиби, синов (аттестация)дан ўтиши лозим бўлган ходимлар рўйхати;
  • Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини билимларини синов (аттестация)дан ўтказиш ва улар малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига оладиган маълумотлар базасини марказлаштирилган тартибда шакллантириш ва юритиш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимлари тўғрисидаги ахборотларнинг зарур даражада ҳисобга олиниши ва тизимлаштирилиши таъминланишини амалга ошириш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ядровий қурилмаларнинг технологик жараёнини олиб борувчи ходимлар билимлари синови (аттестацияси)ни икки босқичда, яъни назарий ва амалий шаклда ўтказиш белгиланмоқда.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, билимини синов (аттестация)дан ўтказиш тартибини белгилаш атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш миллий дастури амалга оширилишида:

  • атом энергиясидан фойдаланиш объектларида фаолият олиб борадиган ходимлар малакасини оширишга;
  • атом энергиясидан фойдаланиш объектларидан фойдаланишга билими ва малакаси етарли даражада бўлмаган мутахассисларни йўл қўймасликка;
  • атом энергиясидан фойдаланиш объектларидан белгиланган мақсадга мувофиқ хавфсиз фойдаланиш орқали ядро ва радиация хавфсизлигини таъминлашга;
  • эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимлари улар касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш имкониятини баҳолашга;
  • эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимлари билимларини синов (аттестация)дан ўтказиш ва улар малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар базасини марказлаштирилган тартибда шакллантириш ва юритишга замин яратади.

 

Мавзуга оид