Бу йил абитуриентларга чекланмаган миқдорда таълим йўналишини танлаш имкони берилиши мумкин
Бу йил абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишини танлаш имкониятини яратиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Бекзод Тошпўлатов маълум қилди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, Бекзод Тошпўлатов бу ўқув йилида абитуриентлар олий таълим муассасасига киришда нечта таълим йўналишини танлашлари мумкинлигига аниқлик киритиб ўтди.
“Аввалги йиллар тажрибасини қарайдиган бўлсак, 2018 йилда 3та ОТМ йўналишида танлаш имконияти, 2019-2020 ўқув йилидан эса 5та таълим йўналишини танлаш имконияти яратилди. 2021-2022 ўқув йилида эса чекланмаган миқдорда таълим йўналишини танлаш имкониятини бериш таклифи киритилган. Ўзбекистон республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш давлат комиссияси бу таклифни кўриб чиқяпти. Ҳозирча бу номаълум. Агар бу тасдиқланадиган бўлса, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ва Давлат тест маркази расмий сайтида батафсил маълумот берилади”,- деди у.
Унинг таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистонда 5та таълим йўналишини танлаш имконияти амалда қолади.
Аввалроқ, бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкинлиги ҳамда тест саволлари Олий таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги дастурлари асосида тузилиши маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
15:25 / 17.06.2023
Грант асосидаги қабул квоталари тасдиқланди
16:04 / 15.06.2023
Қабул бошланишига 5 кун қолди, квоталардан эса дарак йўқ
21:30 / 12.06.2023
Талаба хотин-қизлар учун солиқ имтиёзи кенгайтирилади
12:15 / 09.06.2023