Жаҳон | 15:19 / 20.03.2021
7117
1 дақиқада ўқилади

Туркия аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Истанбул конвенциясидан чиқди 

Конвенцияни ўн йил давомида 47 иштирокчи-мамлакатдан 18тасигина ратификация қилган.

Туркия ҳукумати Европа Кенгашининг аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисидаги Истанбул конвенциясидан чиқишини маълум қилди. Бу борада мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг тегишли фармони эълон қилинди. 

"Туркия томонидан 2011 йил 11 майда имзоланган Европа кенгашининг аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисидаги конвенциясининг Туркия Республикасига нисбатан амал қилиши тўхтатилади", - дейилади ҳужжатда. 

Шу билан бирга, мамлакат вице-президенти Фуат Ўқтой Анқара республикадаги аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини билдирди.

Ҳозирда конвенцияни 47 мамлакатдан 18таси ратификация қилган. Конвенцияда зўравонликнинг олдини олиш бўйича минимал стандартлар баён этилган. 

Мавзуга оид