Навоийдаги 3 кунлик сайёр қабулларда 45 нафар маҳбус шартли озод этилди
Навоийда республика ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида ўтказилган сайёр қабуллар ниҳоясига етди.
Ўтказилган сайёр қабулларда 263 та жиноят, 158 та фуқаролик, 47 та маъмурий, 26 та иқтисодий ишлар бўйича судларга оид жами 494 та мурожаат қабул қилинди.
Навоий вилояти суди раиси Ҳамидулла Қудратовнинг маълум қилишича, мурожаатларнинг 109 таси жойида ҳал қилинган ҳамда қолгани бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Сайёр қабуллар жараёнида 45 нафар шахс жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан жазони ўташ муддатидан олдин шартли озод қилинган, 16 нафар маҳбуснинг жазоси енгилроғига алмаштирилган. Шунингдек, 46 нафар маҳкум умумий тартибли колониядан манзил колонияга ўтказилган.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024