Ўзбекистонда янги Equinox ва Tracker сотувга чиқди. Нархлар эълон қилинди
Chevrolet Tracker'нинг янги модели нархи 166,9 млн сўмдан 240 млн сўмгача деб белгиланди. Equinox'нинг эса 299 млн ва 414 млн сўмлик икки хил модификацияси олиб келиб сотилади.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Equinox ва Tracker моделларига шартномалар тузиш бошланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, янгиланган Chevrolet Tracker LT ва RedLine комплектацияси климат-контрол, ҳайдовчи ўриндиғида электрон бошқарув ва сунъий тери билан қопланган ўриндиқлари билан аввалги моделлардан фарқланади.
Chevrolet Tracker (2021 йил модели)нинг нархлари қуйидагича белгиланган (нархлар ҚҚС билан кўрсатилган):
- бошланғич комплектация – 166 899 500 сўм;
- LT комплектация – 232 001 000 сўм;
- RedLine комплектация – 240 000 400 сўм.
Янгиланган Chevrolet Equinox RS комплектацияси тўлиқ светодиод оптика, мослашувчан круиз-контрол, орқа тарафдаги транспорт воситаларининг ҳаракати ҳақида огоҳлантириш каби функцияларга эга.
Chevrolet Equinox (2021 йил модели) нархлари, ҚҚС билан:
- бошланғич комплектация – 299 000 000 сўм;
- RS комплектацияси – 414 000 000 сўм.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
10:50 / 31.10.2024
Тошкентда Tracker ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024