ЖССТ раҳбари вакциналар қалбакилаштирилаётганидан хавотир билдирди
ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши вакциналарни давлатлар эмлаш дастурлари доирасида ҳаракат қилмайдиган савдогарлардан, жумладан интернет орқали сотиб олмасликка чақирди. У Женевадаги брифингда вакциналарнинг бўш ампулалари жиноятчилар томонидан такрор ишлатилмаслиги учун уларни тегишлича утиллаштириш зарурлигига эътибор қаратди.
“Коронавирусга қарши вакциналарнинг бўшаган ампулалари жиноий гуруҳлар томонидан такрор ишлатилмаслиги учун уларни хавфсиз йўқ қилишга чақирамиз”, деб айтган ЖССТ раҳбари.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, ЖССТ жиноий гуруҳларда коронавирусга қарши вакцинага дунёда бўлган улкан талабдан фойдаланиш учун имкониятлар борлигидан хавотирланмоқда. У, шунингдек, бир қатор давлатлар соғлиқни сақлаш вазирликлари, давлат харидлари билан шуғулланувчи мутасадди ташкилотлари вакциналар етказиб бериш бўйича шубҳали таклифлар олганини қўшимча қилган.
ЖССТ бош директорининг таъкидлашича, интернетда, айниқса унинг даркнет қисмида қалбакилаштирилган вакцина сотилмоқда. Унинг айтишича, ЖССТ вакцина билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар ва бўш ампулалар такрор қўлланаётгани ҳақидаги хабарлардан воқиф.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024