Сирдарёда 147 гектар ўрмон-ов ҳудуди ёқиб юборилган
Сирдарё вилоятида ўрмон-ов хўжалигидаги 147 гектар ҳудуд ёқиб юборилган. Бу ҳақда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, 19 март куни Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига ижтимоий тармоқлар орқали вилоятдаги «Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» ҳудудидаги дарахт ва турли буталардан иборат ҳудуд сунъий равишда ёқиб юборилаётганлиги тўғрисидаги мурожаат бўлган. Бошқарма ходимлари мурожаатда тилга олинган жойда бўлганида, ёнғин гувоҳи бўлган.
Табиатга етказилган зарар ҳисобланганда, 19 март куни ёнғин «Қолгансир ўрмон-ов хўжалиги» ҳудудининг 147,2 гектар майдонида содир бўлгани аниқланган. Маълум бўлишича, ёнғинни ўша куни ёққан ёмғир ўчирган. Унгача, анча майдондаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси зарар кўрган.
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят ИИБ томонидан ёнғин чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Батафсил маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилинади.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024