Наманган вилояти ҳокимига янги матбуот котиби тайинланди
Фарҳод Аҳмаджонович Мамадалиев вилоят ҳокимининг 2021 йил 29 мартдаги қарори билан Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Фарҳод Аҳмаджонович Мамадалиев 1980 йили Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 2002 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У 2019 йилдан буён Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳокимнинг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024