Ўзбекистон | 10:46 / 30.03.2021
21596
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Виктор Орбан билан музокараларни бошлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Венгрия бош вазири Виктор Орбан 29 март куни расмий ташриф билан мамлакатга келди.
30 март куни Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Венгрия давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.
Айни пайтда тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
08:21 / 24.07.2024
Германия: Орбаннинг ташрифлари дунёда чалкашликларга сабаб бўлди
08:10 / 19.07.2024
Орбан Европа кенгашига сафарлари натижалари ҳақида ҳисобот тайёрлади
21:23 / 11.07.2024
Орбаннинг Путин ҳузурига ташрифи туфайли Венгрия Европа Иттифоқи раислигидан маҳрум қилиниши мумкин
21:39 / 09.07.2024