Ўзбекистон | 09:16 / 30.03.2021
1565
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ҳамда Венгриянинг Веспрем вилояти ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Кеча, 29 март куни Навоий вилояти ҳокимлиги ва Венгриянинг Веспрем вилояти маъмурияти ўртасида видеоконференция бўлиб ўтди. Унда ўзаро ҳамкорлик келишуви лойиҳаси муҳокама этилди. 

Видеоконференцияда Веспрем вилояти кенгаши депутати Тибор Ривас, Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси Янош Ваник, Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев ҳамда вилояти ҳокими ўринбосари Камолиддин Ҳасанов иштирок этди.

Томонлар савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва маданий соҳаларда ҳамкорлик келишуви лойиҳасини муҳокама этишди ҳамда имзолаш бўйича келишувга эришишди. 

Олдинроқ Навоий вилояти ҳокимлиги Финландиянинг Пуҳояарви шаҳри маъмурияти билан биринчи онлайн ҳамкорлик форумини ўтказган эди.

Мавзуга оид