Бухорода Пенсия жамғармаси қарорларининг 69 таси ҳақиқий эмас, деб топилган
2020 йилда Бухоро вилоят маъмурий судлари томонидан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман ва шаҳар бўлимлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятларга асосан, жами 201 та иш кўрилган.
Бухоро вилояти маъмурий суди судьяси Ихтиёр Холовнинг маълум қилишича, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман ва шаҳар бўлимларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 75 та иш кўрилган. Шундан 69 таси қаноатлантирилган.
Кўриб чиқилган ишларнинг 126 таси мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ. Бу ишларнинг 111 таси аризачилар фойдасига ҳал бўлган.
Таъкидланишича, айрим ҳолларда собиқ туман ва шаҳар маъмурий судлари ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ҳужжат нормаларини нотўғри қўллаш ҳолатлари ҳам учраган.
Мавзуга оид
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024
“Аввало ўзбек тилида ёзилсин” — Бухорода реклама баннерлари ва лавҳалар нега олиб ташланяпти?
07:32 / 20.07.2024