Сурхондарёда 9 марта ўғирлик қилганлар яна жиноят устида қўлга олинди
Сурхондарёда тўққиз марта ўғирлик қилган икки нафар шахс яна жиноят содир этаётганида ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, 2021 йил 2 январ куни Жарқўрғон тумани Ғур-ғур маҳалласида яшовчи фуқаро С.А. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, молхонасидан 4 бош қўйини номаълум шахслар ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Шундан сўнг, олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Ю.Т. исмли аёл ҳамда унинг шериги Х.А. содир этганлиги аниқланди. Жиноятчилар С.А.га тегишли бўлган 4 бош қўйни Қумқўрғон туманида яшовчи Х.А.га сотиб юборган.
Тергов давомида аниқланишича, Ю.Т. ва Х.А. жиноий тил бириктириб 9 та ҳолатда фуқароларнинг 19 бош қўйи ва 2 та сув насосини ўғирлаган. Таъкидланишича, 9 маротаба ўғирлик қилган бу икки шахс ИИБ ходимлари томонидан яна ўғирликка борган пайтда жиноят устида қўлга олинган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024