Жаҳон | 17:11 / 01.04.2021
14931
1 дақиқада ўқилади

Кремль Россия қўшинлари Украина билан чегарага келтирилганига изоҳ берди

Песковнинг сўзларига кўра, Россия ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрмоқда.

Фото: РИА Новости

Россия мамлакат ҳудуди ичида қўшинларини кўчиришга ҳақли, бу бошқа мамлакатларга нисбатан таҳдид уйғотмайди, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

У украиналик журналистнинг Россия қўшинлари Украина билан чегарага келтирилиши нима билан боғлиқ экани тўғрисидаги саволига ана шундай жавоб қайтарди.

«Россия Федерацияси қўшинларини ўз ҳудуди ичида кўчиради, бу ҳеч кимни безовта қилмаслиги керак, бу ҳеч кимда ҳеч қандай таҳдид уйғотмайди», – деб таъкидлади Песков.

Унинг сўзларига кўра, Россия ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрмоқда.

«Россия чегаралари атрофида НАТО, бошқа бирлашмалар, айрим мамлакатлар ва бошқаларнинг қуролли кучлари фаоллиги кузатилаётганини биласиз. Буларнинг барчаси ҳушёр туришни талаб қилади», – деди у.

Мавзуга оид