Қонликўлда боғча тарбиячилари автомобиль йўлини тўсиб қўйди
Кеча, 31 март куни ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида боғча тарбиячилари автомобиль йўлини тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди.
"Бизга Бекбергеновадай раҳбар керак эмас! Биз суд қароридан норозимиз", деб ёзилган плакатлар билан бир гуруҳ одамлар йўлни тўсиб, норозилик билдирган.
Маълум бўлишича, Бекбергенова тумандаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари ҳисобланади. У аввалроқ ишидан бўшатилган, аммо суд қарори билан лавозимига қайта тикланган.
Kun.uz мухбири ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги билан боғланди. Вазирлик ҳолатни назоратга олганини, воқеа юзасидан жараён тўлиқ ўрганилгандан кейин батафсил маълумот берилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
17:30 / 25.05.2024
“Кўп юклама ва кам маош” - боғчаларда болалар калтакланаётганининг сабаблари ҳақида
11:07 / 22.05.2024
1 июндан олий маълумотли боғча тарбиячиларининг маоши ошади
15:08 / 06.05.2024
Болаларнинг юзига бир неча бор тарсаки туширган боғча тарбиячисига нисбатан терговга қадар текширув бошланди
10:08 / 05.05.2024