Ўзбекистон | 12:08 / 06.04.2021
7676
1 дақиқада ўқилади

Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар нечанчи синфдан қабул қилиниши айтилди

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар 5-, 7-синфлардан, шунингдек, бўш ўринларга қараб юқори синфларда ҳам қабул қилиниши мумкин.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга нечанчи синфдан ўқувчилар қабул қилиниши ҳақида маълумот берди.

Ўқувчилар агентлик тизимидаги Мирзо Улуғбек ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабларга 7-синфдан қабул қилинади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT мактабига эса йўналишидан келиб чиқиб  5-синфдан қабул қилинади. Агар 6-9-синфларда ўқув йили давомида  бўш ўринлар вужудга келса, яъни ушбу синфларда ўқувчилар ўқишини бошқа мактабларга ўзгартириш ҳолатлари кузатилса, ўша синфларга ҳам қўшимча қабул эълон қилиниши мумкин.

Ижод мактабларига ўқувчилар 7-синфга  қабул қилинади. Шу билан бирга, 8-9-синфлардаги бўш ўринлар тўлдирилади.

Бундан олдин, Президент мактабларига имтиҳонлар қачон ўтказилиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид