Жаҳон | 19:40 / 07.04.2021
3648
2 дақиқада ўқилади

Мозамбик президенти Палма шаҳри террорчилардан озод этилганини эълон қилди

24 март куни бир гуруҳ жангарилар Палма шаҳрига ҳужум қилиб, уни эгаллаб олишганди. Шаҳарни озод қилиш операцияси 28 март куни бошланди.

Фото: AP Photo / John Bompengo

Мозамбик қуролли кучлари террорчиларни мағлуб этди ва уларни Палма шаҳридан қувиб чиқарди. Бу ҳақда Мозамбик президенти Филипе Ньюси телевидение орқали чиқишида маълум қилди.

«Террорчилар Палмадан қувилди, аммо тўлиқ ғалаба ҳақида эълон қилмаймиз, чунки терроризм билан кураш олиб бораётганимизни тушунамиз», – деди у.

 Филипе Ньюси мозамбикликларни экстремистларга қарши бирлашишга чақирди.

«Ҳеч қандай ғалабага қуролли кучлар ва аҳоли орасидаги тўлиқ ишонч ва ҳамкорликсиз эришиб бўлмайди», – деб таъкидлади у.

24 март куни бир гуруҳ жангарилар Палма шаҳрига ҳужум қилиб, уни эгаллаб олишганди. Шаҳарни озод қилиш операцияси 28 март куни бошланди. Ҳукумат кучлари 31 март куни шаҳарнинг асосий мавзелари устидан назорат ўрнатди. 

 Палма Мозамбик учун муҳим аҳамиятга эга, чунки шаҳардан 10 километр нарида Франциянинг Total гуруҳи табиий газни қайта ишлаш ва суюлтириш мажмуасини қурмоқда. Мажмуа 2024 йилда қуриб битказилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид