Кремль Донбассда уруш бошланиши Украина интиҳосининг ибтидоси бўлишидан огоҳлантирди
Дмитрий Козак зарурат туғилса Россия Донбасс халқини ҳимоя қилишини айтди.
Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак Донбассда жанговар ҳаракатларнинг қайтадан авж олиши Украина тугашининг бошланиши бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Московский комсомолец» хабар бермоқда.
Козак, шунингдек, зарурат туғилса Россия Донбасс халқини ҳимоя қилишини айтди.
«Агар у ерда президентимиз айтганидек, Сребреница уюштириладиган бўлса, биз ҳимоя қилишга мажбур бўламиз», – деди Козак.
8 апрел куни Украина президенти Владимир Зеленский ишчи ташриф билан Донбассга келди ва украин ҳарбийлари билан учрашувга йўл олди.
Аввалроқ Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Россия Донбассдаги низога аралашишни режалаштирмаётгани, аммо вазиятни кузатаётганини айтганди.
Мавзуга оид
20:45 / 21.09.2024
Зеленский Россия билан музокара учун «учта банд» тайёрлаётганини маълум қилди
17:47 / 21.09.2024
Украинадаги урушнинг ҳозирги палласи: экспертлар шарҳи
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
15:30 / 21.09.2024