Ўзбекистон | 08:10 / 09.04.2021
2220
1 дақиқада ўқилади

Когон шаҳри ва Пешкў туманида ҳам коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошланди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳри ва Пешкў туманида ҳам фуқароларни Covid-19'га қарши эмлаш йўлга қўйилди. Кеча, 8 апрелдан ҳар икки ҳудудда эмлаш тадбирлари бошланган. 

Маълум қилинишича, Когон шаҳрида эмлаш пунктлари кўп тармоқли марказий поликлиника ва унинг Зирабод ҳамда Ибн Сино филиалларида ташкил этилган. Биринчи босқичда шаҳарда яшовчи 3 000 нафардан зиёд 65 ва ундан катта ёшдаги кексалар эмланади.

Пешкў туманида эса 13 та эмлаш пункти ташкил қилинган бўлиб, биринчи кун туман тиббиёт   бирлашмасининг марказий поликлиникасида 10 нафар тиббиёт ходимлари эмланган.

Мавзуга оид