Ўзбекистон | 10:07 / 10.04.2021
11607
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 1500дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 195 кишида коронавирус қайд этилгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 9 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 84724 (+195) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 19 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида, 
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 23 нафари Тошкент вилоятида,
  • 134 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
  • Бухоро вилоятида 7 нафар,
  • Жиззах вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар,
  • Хоразм вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент вилоятида 21 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82586 (+171) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 1504 нафарни ташкил этмоқда, шундан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид