Жаҳон | 20:21 / 12.04.2021
19544
1 дақиқада ўқилади

Зеленский: Украина Россия ҳужумига тайёр

Зеленский АҚШ Украинани НАТОда кўришни истаса, буни амалда тасдиқлаши кераклигини айтди.

Фото: AP

Украина армияси Россия қўшинларининг эҳтимолий бостириб киришига тайёр. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўтган ҳафтада Донбассга қилган ташрифи чоғида CNN мухбирига берган интервьюсида айтди.

«Албатта. Биз Россиянинг бостириб кириш эҳтимоли ҳақида биламиз. Буни 2014 йилдан бери биламиз. Улар тайёр, лекин биз ҳам тайёрмиз, чунки ўз еримизда ва ўз ҳудудимиздамиз», — деди Зеленский.

У шунингдек, АҚШ Украинани НАТОда кўришни истаса, буни амалда тасдиқлаши кераклигини айтди.

«Агар улар Украинани НАТОда кўришни хоҳлашса, буни очиқ айтишлари ва бажаришлари керак. Фақат сўздагина эмас», — деди Зеленский.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина раҳбарияти ўз рейтингини тиклаш учун «ўйламасдан ҳаракат қилиши», бунинг «оқибати ёмон бўлиши» мумкинлигини айтганди.

Мавзуга оид