Golden House бинокорликда йирик форматдаги янги йиғма-монолит технологиясини жорий қилмоқда
Golden House компанияси ноёб энергия тежовчи девор конструкциялари асосида йирик форматдаги янги йиғма-монолит технологиясини жорий қилиш орқали Ўзбекистоннинг бинокорлик соҳасида новатор бўлди.
Қурилишнинг муаллифлик услуби таниқли Германия компанияси Vollert билан ҳамкорликда, республикамизнинг сейсмик шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Янги технологик воситалар одатий панеллар ишлаб чиқаришдан четлашиб, ноёб энергия тежовчи девор конструкциялари саноатига ўтиш имконини берди. Энергия тежамкорлигига ниманинг ҳисобига эришилади? Минерал иссиқлик изоляцияловчи қопламаси бўлган уч қаватли ташқи деворлар ҳисобига. Бундай констуркция кўплаб афзалликларга эга: узоқ хизмат қилади, хавфсиз, ташқи таъсирлардан ҳимояланган.
Натижада, Golden House'дан энергия тежовчи девор конструкциялари асосида инновацион қурилишдан фойдаланиш кўплаб имкониятларга йўл очади:
- Бинолар оловга чидамлилик, иссиқлик ва товуш изоляцияси бўйича юқори кўрсаткичларга эга. Иссиқлик изоляцияловчи қопламага эга замонавий уч қаватли деворлар қишда совуқдан, ёзда эса жазирама иссиқдан ишончли ҳимоя қилади — ҳар бир хонада микроиқлим ва акустик қулайлик!
- Мутлақ эркинлик! Меъморий ва конструктив ечимларни қўллаган ҳолда конструкциялар ёрдамида ҳар қандай турдаги биноларни қуриш имкони мавжуд. Бунинг ҳисобига хонадонларнинг турли тарҳларда бўлишига ва қурувчиларнинг қатъий «чегаралари» бўлмаслигига эришилади. Ғаройиб шаклларга эга биноларни кўрсангиз, билингки — бу йиғма-монолит қурилиши.
- Golden House уйларини иситиш учун минерал пахта (вата) асосидаги замонавий экологик материаллар ишлатилади.
- Йиғма-монолит бинолари юқори мустаҳкамликка ва узоқ муддатли умрга эга — меъёрий иқлим шароитларида камида 100 йил хизмат қилади!
- Автоматлаштирилган завод саноатида инсон омили имкон қадар паст. Деворлар ва қаватлараро қопламалар жараёнлар автоматлаштирилган тарзда йўлга қўйилган махсус заводда ишлаб чиқарилади, бу эса нуқсонли маҳсулотлар бўлиши эҳтимолини минимумга туширади ва қисқа муддатларда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Барча маҳсулотлар мажбурий сифат назоратидан ўтади.
- Йиғма-монолит қурилишининг замонавий технологиялари қурилиш жараёнларини йил давомида давом эттириш имконини беради, оқибатда қурилиш муддатлари бир неча баробар қисқаради — бинолар баландлигига қараб 3-12 ой давомида тайёр деталлардан йиғилади.
- Йиғма-монолит услуби билан қурилган бинолар салбий кимёвий ва табиий таъсирларга ниҳоятда чидамли. Бундай биноларнинг сейсмик чидамлилиги 9 баллни ташкил этади. Golden House — яқин вақт ичида қурилган бинонинг 9 баллгача сейсмик чидамлилигини аниқлаш учун синовлар ўтказган ягона компаниядир. Бино синовдан муваффақиятли ўтди.
- Ушбу технология деярли дарҳол пардоз ишларини бошлаш имконини беради — конструкцияларнинг бир текис ётқизилиши туфайли нуқсонлар, ёриқлар ва шикастланиш жойлари бўлиш эҳтимоли ниҳоятда паст.
Қурилишнинг бундай технологиялари бутун дунёда машҳур ва кўп қаватли турар жойлар ҳамда осмонўпар бинолар қурилишида ишлатилади. Golden House юқори тоифадаги хорижий мутахассислардан олган билимларини мукаммаллаштирди, ёш муҳандислар ва қурувчиларга замонавий энергия тежовчи, сифатли ва қулай турар жой мажмуаларини қуришдаги новаторлик услубларини ўргатди.
Айтиш жоизки, айнан шундай услубда қурилган биноларни айни дамда Golden House'дан харид қилиш мумкин. Assalom Maxtumquli, Assalom Sohil, Assalom Do’rmon Yuli турар жой мажмуалари ва бизнес-тоифасидаги «Династия» мажмуаси индустриал бинокорликнинг йиғма-монолит технологияси асосида қурилмоқда. Golden House'нинг замонавий қурилиш технологиялари тезкорлик, экологик софлик, юқори сифат, энергия тежамкорлиги ва сейсмик чидамлиликни ўзида мужассам қилган. Мукаммал уйғунлик!
Батафсил маълумот олиш учун Golden House савдо офисларига ташриф буюринг ёки қўнғироқ қилинг.
Assalom Maxtumquli ТЖМ: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси.
Assalom Sohil ТЖМ: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона Йўли кўчаси.
Assalom Do‘rmon yo‘li турар жой мажмуаси: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик ва Дўрмон йўли кўчалари кесишмаси.
Call-марказ: +99878-150-11-11
Cайт: gh.uz
Facebook: fb.com/goldenhouseuz
Instagram: @goldenhouseuz
Telegram: t.me/goldenhouseuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 07.11.2024
Golden House Assalom Jomiy сотув офисининг очилишига таклиф қилади!
17:00 / 01.11.2024
Golden House "Assalom Do‘stlik" сотув офисининг очилишига таклиф қилади: меҳмонлар учун махсус шартлар ва совғалар!
17:00 / 04.10.2024
Фақат 1 кун! Golden House кўчмас мулк ярмаркаси: Орзунгиздаги хонадонни сотиб олиш имконияти
13:00 / 28.10.2023