Жаҳон | 01:27 / 13.04.2021
5266
1 дақиқада ўқилади

Европа иттифоқи учун Pfizer вакцинаси кескин қимматлагани маълум қилинди

Фото: EPA

Pfizer компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасининг Европа иттифоқи учун нархи 12 евродан 19,5 еврогача кўтарилиб кетди. Бу ҳақда Болгария бош вазири Бойко Борисов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Еврокомиссия 2022 ва 2023 йиллар учун Pfizer вакцинасининг айнан шу нархда етказилиши бўйича шартномаларни имзолади.

Борисов бу ҳақида икки ой ичида Болгарияга Pfizer вакцинасидан 2,7 млн доза етказилишини маълум қилиши вақтида айтиб ўтди.

“Дастлаб Pfizer вакцинаси нархи 12 евро эди. Сўнгра 15,50 еврогача кўтарилди. Ҳозир эса 900 млн доза вакцинани 19,50 евродан етказишга шартномалар имзоланмоқда”, деб айтган Болгария бош вазири.

“Ҳозир биз коронавируснинг французча вариантидан кўпроқ қўрқмоқдамиз. Вируснинг яна кўп вариантлари бўлади. 19,50 евродан 900 млн доза деярли 18 млрд еврога айланади”, деб қўшимча қилган Борисов.

Таъкидланишича, вакцина ишлаб чиқарувчи компаниялар талабига кўра, Европа иттифоқида сотиб олинаётган вакциналарнинг нархи ошкор қилинмаяпти.

Мавзуга оид