Жамият | 18:37 / 14.04.2021
1442
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда 102 ёшли момо коронавирусга қарши эмланди

Жиззах вилояти Зарбдор туманида 102 ёшли момо коронавирусга қарши эмланган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Жиззах вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмлаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Яқинда Зарбдор туманидаги «Оқар» маҳалла фуқаролар йиғини, Баҳор кўчасида яшовчи 1919 йилда туғилган Суймахол момо Зулимова ҳам коронавирусга қарши эмланган.

— Болам, жон ширин экан, мана, мен 102 ёшга кириб эмландим. Дўхтирлар доимий ҳолимдан хабар олиб туради. Ножўя таъсирини сезмадим. Илоҳо, юртимиз доим тинч, юртбошимиз омон бўлсин. Бу бало-ю офатлардан тезроқ халос бўлайлик, — дейди Суймахол момо дуога қўл очиб.

Қайд этилишича, айни пайтда вилоят бўйича жами 11 514 нафар киши эмланган. Шу кунгача эмланганлардан вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида шикоятлар тушмаган.

Мавзуга оид